24.02.2023 17:05
Хитой Украинага қарши уруш учун Россияга қурол етказиб бермайди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) мамлакат Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга қурол-яроғ етказиб бериш масаласини кўриб чиқмаётганини маълум қилди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбин АҚШ ва НАТОни "Пекиннинг урушдаги потенциал роли ҳақида ёлғон тарқатишда" айблади, деб хабар берди CNN.